Британиялик Кевин Никс дунёда ғилдиракларга ўрнатилган энг тезюрар омбор қурди. У антиқа омборни Шимолий Йоркширдаги Элвингтон аэродроми учиш полосасида соатига 155,8 км тезлик билан ҳаракатлантира олди ва ўзининг аввалги рекордини соатига 13 км га яхшилади. Ушбу ҳолат тасвирланган видео YouTube’даги Barcroft Cars каналида жойлаштирилган.

Аввалбошдан Никс ўз омбори тезлигини 160 км/соат гача эриштирмоқчи бўлган, бироқ кучли шамол ва ёмон об-ҳаво шароити бунга халақит қилган.

Никс юрар омборини 2,8 литрли двигателга эга Volkswagen Passat негизида қурган. Машинанинг кузови металл каркасга эга ёғоч омбор билан алмаштирилган. Бу икки тонналик конструкция тез юра олиши учун Кевин 200 от кучили, азот  оксиди тизимига эга мотор ўрнатган. Азот оксиди тизими машинага қисқа вақтга 275 от кучи беради.

Таъкидланишича, бу омбор давлат рақамлари ва умумий йўллардан фойдаланишга рухсат олган тўлақонли транспорт воситаси ҳисобланади.