Суриянинг Дайр аз-Зор туманида Сурия қўшинлари ИШИД террорчилик гуруҳининг 100дан ортиқ жангарисини йўқ қилишди. Бу ҳақда Дайр аз-Зор вилояти губернатори Муҳаммад Иброҳим Самра маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Mayadeen.

Минтақа раҳбарининг таъкидлашича, авиация асосан жангариларнинг штаблари ва қурол-яроғ омборхоналарига зарба бермоқда. Шунингдек, унинг айтишича, Сурия қўшинлари озод этилган ва «ғалаба ҳақида эълон қилишларини кутаётган» туманлар аҳолисига барча керакли нарсаларни беришмоқда.

Ҳозирги пайтда ҳукумат қўшинлари Жабол ат-Тарда тоғлигига қараб ҳаракатланишмоқда, сўнг аэропорт ҳудудини эгаллаш ва яқин орадаги туманларни озод этишни режалаштиришган.

Аввалроқ Сурия армияси 48 соат ичида ИШИД қамал қилаётган Дайр аз-Зорга етиб келиши хабар берилганди.