Европа Иттифоқи Мьянманинг Аракан вилоятида кескинлик даражасини пасайтириш, инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва тинч аҳолига нисбатан зўравонлик қўлламасликка чақирди. Бу ҳақда гуманитар ёрдам ва инқирозларни бошқариш бўйича еврокомиссар Христос Стилианидеснинг баёнотида айтилган.  

Унинг айтишича, Мьянмадаги воқеалар 350 минг кишига салбий таъсир кўрсатди.

Еврокомиссарнинг таъкидлашича, ЕИ Араканга гуманитар ёрдам етказиб бериш бўйича барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда ва барча томонлар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Стилианидес қочқинларга кўрсатилган меҳмондўстлик учун Бангладеш ҳукуматига миннатдорлик билдирди. Унинг фикрича, вазият барқарорлашмагунча араканлик қочқинларни ортга Мьянмага қайтариб бўлмайди.