АҚШнинг Филадельфиясида аёл киши бошқарувидаги машина кишиларга бориб урилди, натижада саккиз инсон жабрланди. Бу ҳақда NBC Philadelphia хабар бермоқда.

Ҳодиса Меҳнат кунига бағишланган кўча базми бўлиб ўтаётган туманда рўй берган. Аниқлик киритилишича, жабрланганлар орасида кекса кишилар ва ҳомиладор аёл бор.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи хавф ҳақида огоҳлантириш мақсадида сигнал бермаган. Барча жабрланганлар шифохонага олиб кетилди.

Полициядан таъкидлашларича, аёл маст ҳолда бўлган.

Аввалроқ Филадельфияда икки поезд тўқнашиб кетгани хабар қилинганди.