«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Антуан Гризманнинг трансфери бўйича музокараларни келгуси йилнинг ёзига қадар кутиб ўтиришни истамаяпти. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти Жозе Моуриньо билан келишган ҳолда Франция терма жамоаси ҳужумчисини 2018 йилнинг бошидаёқ қўлга киритишни истамоқда. Клубнинг ёзги трансферлар вақтидаги асосий мақсади эса «Реал» вингери Гарет Бэйл бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» ҳужумчиси АПЛ жамоасига кўчиб ўтиш розилик берган, бироқ мадридликларнинг бир йил давомида янги футболчиларни рўйхатга ололмаслиги туфайли қийин вазиятда жамоани ташлаб кетмасликка рози бўлганди. ФИФАнинг «Атлетико» нисбатан қўллаган санкцияси январда ўз кучини йўқотади ва шунда мадридликлар янги футболчи сотиб олиши мумкин бўлади.