Ҳиндистонда фил билан селфи қилмоқчи бўлган эркак ҳалок бўлди. Бунга ёввойи ҳайвоннинг жаҳли чиққани сабаб бўлди, деб ёзмоқда Daily Mail.

Нашрга кўра, 50 ёшли Ашок Бхарти ҳайвонга яқинлашиб, у билан суратга тушмоқчи бўлган. Шу орада фил уни қува бошлаган ва етиб олгач, янчиб ташлаган. 

Хабар қилинишича, Бхарти бу вақтда алкоголли ичимлик таъсирида бўлган. У тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олб кетилаётган вақтда олинган жароҳатлардан ҳаётдан кўз юмган. 

Аввалроқ, ушбу мамлакатда 15 кишининг умрини хазон қилган фил отиб ўлдирилган эди.