2017 йил иккинчи чорагида 2 минг нафар россияликдан 29 фоизи ўзининг молиявий аҳволини салбий баҳолади. Бу ҳақда Россия ижтимоий таҳлил ва прогнозлаш институти тадқиқотида сўз юритилган, деб ёзади «Известия» газетаси.

Аниқлик киритилишича, сўралганларнинг 29 фоизи оиласининг моддий аҳволини ёмон ёки жуда ёмон эканини қайд этган. Шундай кўрсаткич 2012 йилда ҳам қайд этилган эди. 

Айтиш жоизки, 2015 ва 2016 йилларда 33 фоиз россияликлар ўз турмуш даражасини паст деб баҳолаган, 2014 йилда бу рақам 24 фоизни ташкил этган.