Кения мустақил сайлов комиссияси аввалги президентлик сайловлари натижалари бекор қилингандан кейин, уни такроран 17 октябрда ўтказишни белгилади. 

“8 августдаги сайловлар натижасини бекор қилган Олий суд қарорига кўра, янги президентлик сайловлари 17 октябрда ўтади”, деб хабар қилган сайлов комиссияси твиттерда.

Биринчи сайловлар натижаларига кўра иккинчи муддатга сайланган амалдаги президент Ухуру Кениата ғолиб деб эълон қилинганди. Бироқ мухолифат номзоди Раила Одинга сайлов натижаларига таъсир қилиш мақсадида сайлов комиссияси интер-тизимига бузиб кирилганини таъкидлаган.

Шундан кейин Олий суд сайловлар ўтказилишида қоидабузарликларга йўл қўйилганига қарор қилиб, 60 кун ичида янги президентлик сайловлари ўтказиш кераклиги ҳақида ҳукм чиқарган.