Мьянмада роҳингя мусулмонларига қарши олиб борилаётган шиддатли амалиётлар натижасида Аракан вилоятидан қўшни Бангладешга қочиб ўтган мусулмонлар сони 123 минг кишидан ортди. Бу ҳақда БМТ қочоқлар масалалари бош бошқармасига асосланган ҳолда ВВС хабар қилмоқда. 

Anadolu агентлигига кўра, сўнгги бир кеча-кундузда Мьянманинг Бангладеш билан чегарасини роҳингя мусулмонларидан 25 мингга яқини кесиб ўтган. 

Бундан аввал Европа роҳингя мусулмонлари кенгаши матбуот котиби (ERC) Анита Шуг Мьянманинг Аракан штатида ҳарбийлар ва миллатчи буддачиларнинг ҳужумидан 2-3 мингга яқин мусулмон ҳалок бўлгани, 100 мингдан ортиқ мусулмон ўз уйларидан чиқариб юборилганини айтган эди.