Германия канцлери Ангела Меркелнинг маълум қилишича, Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Шимолий Кореяга қарши навбатдаги санкциялар масаласини муҳокама қилишади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Шимолий Кореянинг ядро синовлари барча халқаро нормаларнинг қўпол бузилиши ҳисобланади», - деди Меркель.

Унинг сўзларига кўра, ушбу масалада фақатгина тинч, дипломатик ечим бўлиши мумкин.

Аввалроқ КХДР баллистик ракетани ғарбий қирғоқларига жойлаштираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.