Павел Эргашев Мудофаа вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи - Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент расмий сайти хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3251-сон қарорига мувофиқ Павел Исмаилович Эргашев Мудофаа вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи - Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди”, - дейилади хабарда.

Кеча Қобул Бердиев Мудофаа вазирлигидан кетгани, бу вазирликни собиқ Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов бошқариши хабар берилганди.