ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи сўнгги – 10-турида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяни енга олмади.

Учрашувда ҳисоб очилмади. Бу дуранг эса жанубий кореяликларга жаҳон чемпионати учун тўғридан-тўғри йўлланмани тақдим этди.

Параллел кечган учрашувда Эрон Сурия билан дуранг ўйнади - 2:2.

Натижада гуруҳда Жанубий Корея очколари сонини 15тага етказиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Бу дуранглардан кейин Сурия ва Ўзбекистон ҳисобидаги очколар сони 13тадан. Аммо тўплар нисбатига кўра Сурия учинчи ўринда ва бу жамоа плей-офф босқичида қатнашади.

ЖЧ–2018 саралаши 
Тошкент, “Бунёдкор”
5 сентябрь, сешанба

Ўзбекистон – Жанубий Корея 0:0

Огоҳлантиришлар: Азиз Ҳайдаров(38), Анзур Исмоилов (71), Егор Кримец (84) – Жунг Ву Юнг (36)

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Азиз Ҳайдаров, Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров (Сардор Рашидов, 52), Элдор Шомуродов (Жалолиддин Машарипов, 86), Игорь Сергеев (Александр Гейнрих, 58).

Жанубий Корея: Ким Сёнг Гю, Ким Мин Жаэ, Сон Хён Мин, Хванг Хи Чан, Ли Кун Ху (Ли Донг Кук, 78), Ким Мин Ву, Го Йо Хан, Жанг Хюн Су (Ку Жа Чол, 43), Жунг Ву Юнг, Ким Ёнг Гвон, Квон Чанг Хун (Ём Ки Хун, 64).