Уругвай полицияси италян мафиясининг энг қидирилувчи етакчиларидан бири, 23 йил қочоқликда юрган Рокко Морабитони қўлга олди. Мафиоз Монтевидеода ушланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, Италия ва Уругвай махсус хизматларининг Морабитони қўлга олиш бўйича операцияси 6 ойдан кўпроқ давом этган. Морабито охирги ўн йилларда Уругвайда Бразилиянинг қалбаки паспорти бўйича яшаган.

Rai News’нинг хабар қилишича, Морабито 1988 йилдан 1994 йилгача Миланга бир неча тонна гиёҳванд модда етказилишини ташкиллаштирган ва шаҳарда уни тарқатиш бўйича тармоқни йўлга қўйган.