АҚШнинг United Technologies Corp. корпорацияси авиасозлик саноати учун эҳтиёт қисмлар ва электрон қурилмалар ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бири Rockwell Collins’ни 23 млрд долларга сотиб олиш бўйича битимга эришди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Бу битим авиация тарихидаги энг йирикларидан бири бўлади. Rockwell Collins акциядорлари ҳар бир акция учун 140 доллардан нақд пул ва қимматбаҳо қоғозлар оладилар.

Таъкидланишича, компаниянинг соф қарзи ҳам кирадиган ушбу битим қиймати 30 млрд долларга яқинни ташкил қилади.  

United Technologies ўзининг аэрокосмик бўлими ва Rockwell Collins’ни Collins Aerospace Systems номли янги бўлинмасида бирлаштиради.