«Оскар» мукофоти совриндори, ҳужжатли фильмлар режиссёри Мюррэй Лернер ҳаётдан кўз юмди. Variety шу ҳақида хабар берди

Лернер 90 ёшда ўзининг Нью-Йоркдаги уйида вафот этди. Ўлим сабаби сифатида буйраклар соҳасидаги муаммолар келтирилган.

Мюррэй Лернер мусиқий картиналари билан машҳур. У Боб Дилан, Жими Хендрикс, The Doors гуруҳининг чиқишларини тасвирга олган.

Режиссёр «Маодан Моцартгача: Исаак Стэрн Хитойда» фильми учун нуфузли «Оскар» мукофотини қўлга киритган.

Лернернинг дўсти ва продюсер Мартин Льюис уни "замонамизнинг энг етук мусиқий ҳужжатли фильмлар яратувчиси" сифатида эътироф этди.