Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Россия АҚШнинг консулликка алоқадор ҳаракатларига ҳозирча жавоб қайтармайди. Бу ҳақда Газета.ru хабар бермоқда.

«Гап шундаки, биз шерикларимиз билан ходимларнинг сони тенг бўлишига келишиб олдик... Биз ҳозирча буни қилмаймиз (жавоб қайтариш). Бошқа томони, буларнинг бари жуда ҳам сурбетларча қилинмоқда. Австрияни Австралия билан адаштириб юрадиган кишилар билан мулоқот олиб бориш мушкул», - дея маълум қилди Путин.

Аввалроқ Оқ уй Трамп Путин билан Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллиги ёпилиши масаласини муҳокама қилмаслиги ҳақида баёнот берганди.