Смартфонларнинг ҳошиясиз дизайнига бўлган қизиқиш компанияларни компонентларни жойлаштириш билан боғлиқ дадил қарорлар қабул қилишга ундайди. Экран қурилманинг деярли бутун олд панелини эгаллаганда, фронтал камерани қаерга кўчириш керак дейсиз? Қатор ишлаб чиқарувчилар экрандаги ўйма ёрдамида бу муаммони бартараф қилишга қарор қилишди: Essential Phone, тақдимоти кутилаётган iPhone 8, шунингдек маълум бўлишича, Galaxy S ва Note ҳам шундай экранга эга бўлар экан. Hi-News шу ҳақида маълумот берди. 

Бугун тармоқда пайдо бўлган патент чизмаларининг кўрсатишича, Samsung'нинг янги қурилмалари экрани смартфоннинг энг юқори бурчагига яқинлашади, фронтал камера, динамика ва турли датчиклар учун ажратилган  кичик ўймагина бундан мустасно. Ўйма Essential Phone ва  iPhone 8 экранларини ёдга солади. 

Фото: hi-tech.mail.ru

Таъкидлаш жоизки, патент Жанубий Кореяга 2016 йилнинг май ойида, яъни икки бошқа ишлаб чиқарувчининг лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлишидан анча олдин сотилган. Афтидан, "буюклар" ҳақиқатан бир хил ўйлайдиган кўринади. Зеро Essential ва Apple бундай хулосага келган ягона компаниялар эмас.

Умуман олганда, патент компаниянинг бундай қурилма ишлаб чиқариш нияти борлигидан далолат бериши шарт эмас, чунки ишлаб чиқарувчилар ҳар қандай ғояларга патент беришга ўрганган. Шунга қарамай, бундай экран билан жиҳозланган Samsung смартфони қандай кўриниш олиши қизиқ, албатта.