Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне клуб билан яна икки йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақида Мадрид клубининг расмий сайти хабар бермоқда. 

Аргентиналик мутахассис 2020 йилгача энди «Атлетико»да бош мураббий сифатида ишини давом эттиради. 

Диего Симеоне клубга 2011 йилнинг ёзида ташриф буюрганди. Ўтган вақт мобайнида у «Атлетико» билан биргаликда Испания чемпионлигини ва кубогини, Испания суперкубогини, Европа лигаси ва Европа суперкубогини ютди. Жамоа икки марта Чемпионлар Лигаси финалида ўйнашга муваффақ бўлди. 

Сўнгги пайтларда Диего Симеоненинг «Интер»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.