Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда 2017-2018 ўқув йили бошланаши муносабати билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида «Талабаликка бағишлов»  тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни институт ректори Ўктам Пардаевич Умурзақов очиб берди ҳамда институтга жами 1805 нафар талаба ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида маълумот бериб, институт талабаси бўлишдек бахтга мушарраф бўлган, талабалик қасамёдини қабул қилган ёшлар, ўзлари  баралла айтишгандек, ўз касбининг моҳир устаси, эл-юрт равнақи йўлида фидокорона хизмат қилиш, юртни севиш ва ардоқлаш, ватанни кўз қорачиғидек асрайдиган юрт фарзандлари бўлишига ишончимиз комил, дея эътироф этди. 

«Биз институт жамоаси номидан рамзий талабалик гувоҳномасини тантанавор тарзда қабул қилиб олган талабаларни улкан ютуқларнинг дебочаси бўлмиш талабалик билан қутлаймиз», дейилган университет матбуот хизмати хабарида.