“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан барча йўналишлардаги ўз рейсларига авиачипталарни миллий валютада сотишни бошлади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиачипталарни сотиш йўловчиларнинг барча тоифаларига (ЎзР резидентлари ва норезидентлари) миллий валютада амалга оширилади.

Батафсил маълумот олиш учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг авиачипталар сотиш бўйича расмий офисларига мурожаат қилиш ёки 140-02-00 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш сўралган.

Аввалроқ GM Uzbekistan автомобиллари нархини сўмга ўтказгани хабар берилганди.