Бугун соат 20:00 да «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон ва Жанубий Корея миллий терма жамоалари 2018 йилги жаҳон чемпионатининг III саралаш босқичи гуруҳидаги сўнгги ўйинда куч синашиш учун майдонга тушади.

Ушбу ўйин Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг бирйўла 2та телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда олиб кўрсатилиши мўлжалланган.

«Ўзбекистон-24» телеканали эфирида ўйинни Россиядан таклиф этилган шарҳловчи Константин Генич рус тилида шарҳлаб боради. Tribuna.uz’нинг аниқлашича, «Спорт» телеканали эфирида Муроджон Ризаев ва Хайрулла Ҳамидов ўйинни биргаликда шарҳлаб боришади.