4 сентябрь оқшомида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Германияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидан ёруғ юз билан қайтган боксчиларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Турнирда иккинчи ўринни эгаллаган боксчиларни уларнинг оила аъзолари, мухлислар ва журналистлар кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 1та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида Кубадан сўнг 2-ўринни эгаллашди. Бу эса тарихдаги энг яхши натижа бўлди.