Корея республикаси КХДР томонидан ўтказилган янги ядро синовларига қарши кескин чоралар билан жавоб беради. Шу билан бирга, ушбу муаммони ҳал этиш йўлларини қидиришда давом этади. Бу ҳақда президент Мун Чжэ Ин ТАСС бош директори ўринбосари Михали Гусманга берган эксклюзив интервьюсида баёнот берди.

"Шимолий Кореянинг жорий ядро синовлари аввалгиларига қараганда анча жиддий", - дея қайд этган Корея етакчиси. "Сеул, бир томондан бу синовларга қатъий равишда муносабатини билдиради. Санкцияларни кескинлаштириш, босимни кучайтириши ва жанговар шайликни ошириш билан жавоб беради", - деб қайд этган президент.

"Бошқа томондан, Корея республикаси Шимолий Корея ядро муаммосини ҳар томонлама ва тубдан ҳал этиш чораларини қидиради", - деган Мун Чжэ Ин.

Унинг қўшимча қилишича, ҳар сафар КХДРнинг ҳарбий иғвогарликларидан сўнг, жаҳон ҳамжамияти томонидан танқидлар ёғдириш ва Шимолга босимни кучайтириш таъкидланадиган "самарасиз доира"га барҳам бериш керак. 

КХДР 3 сентябрь куни водород бомбасини муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди. У қитъалараро баллистик ракетада жанговар ядровий каллак сифатида қўлланилиши мумкин.