ЖЧ-2018 саралаши Осиё минтақасида гуруҳ ўйинлари якунланди.

А гуруҳида Ўзбекистон Жанубий Корея билан дуранг ўйнаб, тўғридан-тўғри йўлланмадан умид узди. Бу учрашувдан бир неча дақиқа кейин якунланган ўйинда Эрон ва Сурия терма жамоалари 2:2 ҳисобидаги дурангга келишишди ва Ўзбекистон учинчи ўриндан ҳам қуруқ қолди.

10 тур натижаларига кўра, Эрон 22 очко билан биринчи, Жанубий Корея 15 очко билан иккинчи бўлди. Сурия ва Ўзбекистон 13тадан очко тўплади, аммо тўплар нисбати Сурияда яхши бўлгани туфайли сурияликлар плей-оффда тўп сурадиган бўлди.

Гуруҳнинг учинчи учрашувида Хитой Қатарни мағлубиятга учратди 2:1.