Жорий йилнинг 7 ойи якунларига кўра Қозоғистондан Ўзбекистонга экспорт ҳажми 662 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 38,5 фоизга кўп, деб хабар бермоқда Kursiv.kz.

10 та энг кўп экспорт қилинувчи маҳсулотдан 7 таси – саноатга тегишли. Хусусан, газ ва нефть секторида газли углеводородлар етакчилик қилмоқда ($90,1 млн). Бундан ташқари, нефть ва нефть маҳсулотларида ҳам йирик ўсиш кузатилган ($34,2 млн).

Тоғ-металлургия маҳсулотлари орасидаги асосий экспорт позициялари – темир ва пўлатдан ярим тайёр маҳсулотлар ($79,3 млн), темир ва қопламасиз пўлат прокати ($20,6).

Экспортдаги яна уч позиция – агросаноат мажмуаси товарлари. Бироқ, бу соҳада икки муҳим позицияда экспорт фаоллиги тушиб кетгани қайд этилган: буғдой ва меслин ($102,4 млн) ҳамда ун ($56,1 млн). 

2017 йилнинг 1-чорагида Қозоғистонга ўзбекистонлик сармоядорлардан тўғридан-тўғри инвестициялар ялпи оқими 4,4 млн долларни ташкил этди.