Уч карра жаҳон чемпиони Пеле аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадона билан муносабатлари ҳақида гапирди.

Аммо Марадона боши билан яхши ўйнай оларди, дея олмайман. У «иккинчи қаватда» гол ура олмасди. Шунингдек, у икки оёғи билан ҳам яхши ўйнай оларди, дейиш хато. Унинг асосий зарбалари чап оёғида берилган.

Шу туфайли, бизни таққослай бошлашса, кулгим келади. Менимча ҳам, у буюк футболчи эди. Аммо уни мен билан тенглаштириб бўлмайди.

Биз – дўстлармиз. Биз ҳамиша бир-биримиз билан ҳазиллашамиз. Мен ҳамиша унга шундай дейман: «Марадона, сен Пеле билан тенглашишинг учун мингта гол уришинг керак». У эса шундай жавоб қайтаради: «Ҳозир бундай қила олмайман, аммо бу энди муҳим эмас!», – дея Пеленинг сўзларини келтирган goal.com.