Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Жанубий Кореяга қарши учрашув унинг учун термадаги сўнггиси бўлганини айтди.

Учрашувдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ажратилган микст-зонадан ўтмасдан яширин йўллар орқали стадиондан чиқиб кетишга уринди. Tribuna.Uz ходимлари футболчилар жойлашган автобус яқинига боришди. У ерда фақатгина Гейнрих автобусга чиқмасдан турарди.

«Ҳеч нарса дегим келмаяпти. Ҳа, бу терма жамоадаги сўнгги ўйиним эди. Бошқа гапиришга хоҳишим йўқ», деган Гейнрих.