Юнусобод туманида Юнусобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан “арзон нархда уй топиб бераман” деб, 6.000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Юнусобод туманида 2016 йил 29 август куни 12.00да, 1954 йилда туғилган, «Бирлик» ва «Сагдиана сервис» ХУЖМШ раҳбари, Юнусобод 4-66-уйда яшовчи З.С., Юнусобод  4-даҳа 78-уй ертўласида, 1972 йилда туғилган, "Меркурми нетворс" МЧЖ муҳандиси, Чилонзор Е-5-уйда яшовчи С.О.га «Сизга арзон нархда уй топиб бераман» деб ваъда қилиб, 6.000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланиб, ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар З.С.га нисбатан Юнусобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.