Россиянинг Улан-Удэ шаҳри Советск туман суди Ўзбекистоннинг уч фуқаросига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини 3 ноябрга қадар узайтирди. Улар қўйларни ўғирлашда айбланмоқда, деб хабар берди суд матбуот хизмати.

Айбланувчилар 2017 йилнинг март-май ойларида Бурятиянинг тўрт тумани ва Улан-Удэда қўйлар ҳамда йирик қорамолларни ўғирлаш билан шуғулланишган. Ҳаммаси бўлиб 30 та қўй ўмарилгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, номи очиқланмаган айбланувчилардан икки нафари Россия ҳудудида ноқонуний равишда истиқомат қилиб келган. 

Улар 200 минг рубллик жаримага тортилишлари, ёки беш йилга озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.