5 сентябрь куни жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда «Ўзбекистон республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби расман амалиётда бошланди. Бу ҳақда Kun.uz'га Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берган.

Унга кўра, харидоргир чиройли давлат рақами белгилари оширилган тўлов ставкалари бўйича avtoraqam.uzex.uz сайти орқали ўтказиладиган аукционда сотилиши маълум бўлди. Аукционда рақам белгилари I, II, III тоифаларда ҳамда Тошкент шаҳри учун ишлаб чиқарилган алоҳида оширилган ставкалар бўйича лотга қўйилади. Дастлабки аукционда иштирок этиши кўзда тутилган рақамларнинг бошланғич оширилган ставка бўйича нархи қуйидагича белгиланган.

Тошкент шаҳридаги 01 рақам партияси остида

I - тоифада 27 жуфт (сериядаги сон) 001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009, 100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900, 111, 222, 333, 444, 555, 666, 777, 888, 999 - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 100 бараварида, бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 130 бараварида этиб белгиланди.

II - тоифада 19 жуфт (сериядаги сон) 010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 080, 090, 077, 101, 202, 303, 404, 505, 606, 707, 808, 909 - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 70 бараварида, бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 100 бараварида этиб белгиланди.

III - тоифа 19 жуфт (сериядаги сон) 011, 022, 033, 044, 055, 066, 088, 099, 110, 220, 330, 440, 550, 660, 770, 701, 702, 880, 990 - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 50 бараварида, бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 80 бараварида этиб белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги маҳаллий рақам партияси остида

I - тоифада 27 жуфт (сериядаги сон) 001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009, 100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900, 111, 222, 333, 444, 555, 666, 777, 888, 999 - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 70 бараварида, бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 100 бараварида этиб белгиланди.

II - тоифада 19 жуфт (сериядаги сон) 010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 080, 090, 077, 101, 202, 303, 404, 505, 606, 707, 808, 909 - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 50 бараварида, бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 80 бараварида этиб белгиланди.

III - тоифа 19 жуфт (сериядаги сон) 011, 022, 033, 044, 055, 066, 088, 099, 110, 220, 330, 440, 550, 660, 770, 701, 702, 880, 990 - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига ҳар хил комбинациягади ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 35 бараварида, бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 65 бараварида этиб белгиланди.

Масалан, 01 А 001 CА рақами оширилган ставка бўйича аукциондаги бошланғич нархи энг кам иш ҳақининг 100 бараварида, 01 777 ААА эса энг кам иш ҳақининг 130 бараварида белгиланган. Бу бошланғич аукцион нархи бўлиб, эълон қилинганидан камида 3 кун муддатга қўйилади. Харидор рақамни сотиб олиш учун аукционда иштирок этмоқчи бўлган мижоз avtoraqam.uzex.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, оширилган ставкада бўйича белгиланган нархнинг 10 фоиз миқдорида кафолат пулини тўлаши лозим. Аукцион якунига кўра, ғолиб бўлмаган (рақамни сотиб ололмаган) иштирокчиларнинг дастлабки бадал тўлови қайтариб берилади.

Шунингдек, аукционда иштирок этмайдиган ҳамда фойдаланишда бўлмаган давлат рақамини бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан буюртма қилиш мумкин. Масалан, 01 014 ААА ёки 30 А 803 АА каби рақамларни оширилган ставка бўйича белгиланган нархда сотиб олиш мумкин. Бундай рақамлар аукционда иштирок этмайди ва тўғридан-тўғри тақдим этилади. Янги рақам эгалари уни бошқа шахсга сота олмайди, балки энг яқин оила аъзоларининг номига ЭКИҲ 1,5 бараварида тўловни бажариб ўтказиб бериши мумкин. Мабодо, шахсий автомобилини сотган тақдирда, харид қилинган шу турдаги давлат рақами белгиси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига мурожаат этилгач, бир йил муддатгача музлатиб қўйилиши мумкин. Ундан сўнг, рақамга эгалик ҳуқуқи бекор қилинади.