Ҳар йилнинг сентябрь ойида Европанинг турли бурчагидан келган томошабинлар Берлинда тўпланишади. Бу ерда жаҳон электроника соҳасидаги энг йирик кўргазмалардан бири IFA (Internationale Funkausstellung Berlin) бўлиб ўтади. Айтиш жоизки, у салкам юз йил аввал иш бошлаган. 1930 йилда биринчи кўргазмани шахсан Альберт Эйнштейннинг ўзи очган. 

Бугунги кунда етакчи техника ишлаб чиқарувчилар 159 минг м2 майдонда ўз ишланмаларини намойиш қилади. Trendymen интернет нашри ундаги муҳим ва эътиборга молик асосий маҳсулотларга диққатни қаратади. 

LG V30

Фото: Trendymen

LG компаниясининг йўқликдан борлиққа юзланиши учун барча имкониятларга эга дейиш мумкин. Унинг LG V30 смартфони бошқа рақобатчи компаниялар маҳсулотларига бемалол майдон ўқий олади. Кўп йиллар мобайнида LG конструкторлари истеъмолчига иккинчи даражали нарсаларни таклиф этиб келишди. Аммо бу сафар барчаси жиддий. Дизайн премиум тоифада, йирик ромсиз экран ва жуда юқори сифатли видео олиш учун 2 та камера. 

400 Gb лик microSD хотира картаси

Фото: Trendymen

Албатта, маълумотларни виртуал булутда сақлаш қандайдир буюмларда сақлагандан кўра яхшироқ. Аммо тирноқ катталигича келадиган митти пластмассада 400 Gb лик ахборотни сақлаш ажойиб, шундай эмасми?

Samsung Gear Sport

Фото: Trendymen

Кенг тарқалган турли қарашларга қарамай, smartwatches (ақлли соатлар) ҳамон ишлаб чиқарилмоқда ва улар оммабоп. Gear Sport ҳарбий қурилмалар каби ҳимоя даражасига эга. Тўғри, бу гап Samsung мутахассисларига тегишли. Бу соатдан ҳовузда, югуриш йўлагида ва бошқа исталган жойда фойдаланиш мумкин. Гаджетнинг ўзи сиз нима билан шуғулланаётганингизни аниқлайди ва экранга юрак урушини чиқаради. Унда йўналишни кўрсатиб турувчи GPS ҳам бор. Шундай экан, адашиб қолмайсиз. 

Acer Predator Orion 9000

Фото: Trendymen

Агар сиз қачонлардан бери энг катта, энг кучли ва энг зўр ўйин компьютери ҳақида орзу қилган бўлсангиз, Acer Predator Orion 9000 айнан сиз учун. Даҳшатли компьютер 18-ядроли Intel Core i9 Extreme Edition процессори ва 4 каналли 128 Гб лик DDR4 хотираси ўрнатилган. Балки 4 та видеокарта хоҳларсиз, бу ҳам муаммосиз. Бироқ унии жойлаштииришга алоҳида бош қотиришга тўғри келади. 

Polaroid Pop

Фото: Trendymen

Лаҳзалик суратлар даври ўтди, деб ўйласангиз хато қиласиз. Polaroid компаниясининг янги маҳсулоти махсус рангсиз ZINK тасмасига жуда аъло сифатди рақамли суратларни чоп этади. Айни вақтда ушбу гаджетга қизиқиш билдираётганлар сони ортиб бормоқда. 

Lenovo Star Wars: Jedi Challenges AR

Фото: Trendymen

Бу ҳақиқий жедай тўплами! Ҳозирча Lenovo Microsoft HoloLens рақиби бўлишни истамаяпти ҳам. Бироқ Disney компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. У «Юлдузлар жанги» оламига шўнғиш имконини беради. Ёруғлиқ қиличларидаги жанг, куч орқали мулоқотлар ва нима учундир 3 ҳадли шахматлар. 

Sony "ақлли" карнайи

Фото: Trendymen

Японлар яна ҳайратга сола бошлашди. Sony компаниясининг Google Assistant ёрдамчисига эга ақлли овозкучайтиргичи Google Home каби бўлса-да, унинг товуш сифати анча яхши ва жаранглироқ. Умуман, колонка мусиқа тингловчилар ҳамда робот билан ҳасратлашишни истаганлар учун жуда муносиб совға бўлади. 

Samsung компаниясидан ўйин монитори

Фото: Trendymen

Геймерлар учун яна бир ажойиб совға: улкан, жуда кенг эгри шаклдаги дисплей атиги 1-миллисонияда тасвирни акс эттира олади. Унинг янгиланиш оралиғи 144 Гц ва HDR форматда. Майли, у барчага ҳам тўғри келавермас, аммо унда фантастика фильмларини томоша қилишни тасаввур қилинг-а!