Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди минтақа мамлакатларидан бири Мьянманинг давлат бирлиги ва суверен субъект эканини инобатга олган ҳолда унинг ичида нималар юз бераётганидан хабардор эканини маълум қилди.

Бош вазир Мьянма раҳбари Аунг Сан Су Кининг Ҳиндистонга ташрифидан сўнг мазкур вазият юзасидан ўз фикрини билдириб, 125,000 нафар роҳингянинг бошпанасиз қолишидан қайғуда эканини айтган. Шунингдек, Мьянмани бутун дунё ҳамжамиятининг қаттиқ босими остида қолгани, тез орада қаътий чора-тадбирлар қўллашга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Мьянма раҳбари Хитойнинг савдо экспанцияси ва иқтисодий таъсирини камайтириш мақсадида "Шарқ ҳаракати” келишувида иштирок этиш учун Ҳиндистонга ташриф буюрганди.