Машҳур қандолат ишлаб чиқарувчи Mars Inc. раҳбарияти Париж иқлим ўзгариши келишуви доирасида таъкидланган мақсадларга эришиш мақсадида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш босқичларида табиатга ажралиб чиқадиган заҳарли газ эмиссиясини камайтирмоқчилигини эълон қилди.

Mars айни кунларда АҚШда иқлим сиёсатида ҳукуматнинг фикрига қўшилмай турган Apple ва Walmart Stores каби йирик корпорацияларнинг бири ҳисобланади. Компания 2050 йилга қадар босқич хизматларининг ортида пайдо бўлаётган заҳарли газларнинг 67 фоизгача бартараф этишни мақсад қилиб қўйган.

Шунингдек, компания дунё халқлари бошдан кечираётган очарчиликни олдини олиш мақсадида маҳсулот тайёрлашда ишлатиладиган донли экинлар, гуруч, какао ва ялпиздан қисман воз кечишини маълум қилди.

Сўнгги Париж иқлим келишуви саммитида инсоният какао, палма ёғи ва балиқни эҳтиётсизлик билан истеъмол қилаётгани таъкидланган эди. Шунингдек, жорий йилнинг июнь ойида АҚШ президенти Доналд Трамп келишувдан чиқиб кетишини айтган.