Япониянинг машҳур автомобилсозлик компанияларидан бири янги электрокроссоверини намойиш этишни режалаштирмоқда. Концепт тақдимоти жорий йил октябрь ойида Токиодаги автокўргазмада бўлиб ўтади, деб ёзмоқда Autocar. Нашрнинг ёзишича, прототип негизида барпо қилинадиган серияли электрокросс 2019 йилда пайдо бўлади. 

Суратда: АҚШ бозори учун ишлаб чиқарилган янги авлод Nissan Leaf 

Фото: autocar.co.uk
Фото: autocar.co.uk

Янги машина иккинчи авлод Nissan Leaf шассисида қурилади. Норасмий маълумотларга кўра, кросс Nissan Qashqai моделидан бироз йирикроқ бўлиши мумкин.

Leaf электромобилидан кроссоверга мотор ҳам кўчирилиши мумкин. Маълумки, бугун эълон қилинган янги хэтч 150 от кучли электромотор, 40 кВт*с ҳажмли литий-ионли батарея билан жиҳозланган. Унинг юриш захираси 378 километрдир. Бундан ташқари, янги моделга ярим автомат ProPilot бошқарув тизими ва ProPilot Park тўхташ тизими ўрнатилиши эҳтимол. Улар аллақачон Leaf моделида бор.

Суратда: 2012 йили намойиш этилган Nissan Terra  Autocar нашрининг қайд этишича, яқинда Nissan компанияси Terra номини рўйхатдан ўтказган. Унинг бошқа бир концептуал йўлтанламаси шундай номланган эди. Модель 2012 йили Париж автосалонида намойиш этилганди.