Ўзбекистон Республикаси бўйлаб эркин конвертация амалиёти жорий этилгач, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан расмий қиймати биринчи марта пасайиши кузатилмоқда.

Валюта биржасидаги бугунги савдоларда 1 АҚШ долларининг курси 14 сўмга пасайиб, 8096 сўмни ташкил этди. 5 сентябрь куни кечқурун бир доллар 8110 сўмга тенг эди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Марказий банк ҳар ҳафтада расмий курсни белгилар, ҳар ҳафтада долларнинг расмий курси бир маромда (30 сўм атрофида) ўсиб борарди.

Президент фармони имзоланди: 5 сентябрдан Ўзбекистон банкларида валюта эркин сотила бошланади

Марказий банк сўм девальвацияси бўйича расмий баёнот берди