Ижтимоий тармоқларда Galaxy Note 8 флагманининг технологиялари намойиш этилган видео пайдо бўлди. Маълум бўлишича, блогер янги қурилманинг камчилигидан фойдаланиб, уни бузиб кирган.

Видеоролик муаллифи тизимни чув туширишда ижтимоий тармоқлардаги суратлар ҳам қўл келишини айтади. Таъкидлаш жоизки, Galaxy S8 ва Galaxy 8+ қурилмаларида ҳам худди шундай хато аниқланган эди. Бу муаммо ишлаб чиқарувчилар томонидан бартараф этилган ва ҳозирда бу қурилмалар яхши хизмат кўрсатмоқда. 

Жорий йилнинг баҳорида таниқли блогерлардан бири гаджет сканерини алдаганини намойиш қилганди. Шундан сўнг бу телефон эгалари унинг муваффақиятини такрорлашга уринишган. Германиялик мутахассислар ҳам бундай синовларни такрорлашган. Galaxy Note 8 жорий йилнинг 23 августида Нью-Йоркда расман намойиш этилган.

Samsung вакиллари хатони тўғирлашга ҳаракат қилишларини маълум қилиб, бошқа ҳеч нарса фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига хавф солмаслигига ваъда беришган.