Швейцариялик шоколадчилар ўз маҳсулотлари билан дунёга донг таратган. Улар бу борада яна бир кашфиётга қўл уриб тарихда қоладиган бўлишди. Улар сўнгги 80 йилда биринчи марта янги шоколад турини кашф қилишганини таъкидлашмоқда. Бу ҳақда The Independent газетаси ҳикоя қилган. Йирик шоколад ишлаб чиқарувчи Barry Callebaut компанияси қизил какао-бобдан янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқилгани ҳақида маълум қилди. 

"Ёқут" деб номланган янги шоколаднинг мазаси ҳам ўзига хосдир. Фирма вакилларининг сўзларига кўра, маҳсулот тетиклаштирувчи таъмга ва кремли таркибга эга. 

Бироқ, ҳозирча, компания баёноти шунчаки реклама мақсадини ташувчи эълонми ёки шоколад дунёсини том маънода тарихий воқелик кутиб турмоқдами, деган савол очиқ қолаяпти. Аммо, Barry Callebaut компанияси жаҳоннинг энг йирик шоколад ишлаб чиқарувчиларидан бири экани баёнот ростлигига умид уйғотади.