Собиқ биринчи рақамли теннисчи, британиялик Энди Маррей жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборишини айтди. “Афсуски, мен Пекин, Шанхай, Вена ва Париждаги мусобақаларда оёғимнинг сон қисмидаги жароҳат туфайли ўйнамайман. Бу жароҳат мени охирги ойлар безовта қилаётганди. Мен мутахассислар билан маслаҳатлашиб, жамоам билан бу йили бошқа иштирок этмаслигимга қарор қилдик”, деб ёзди “Катта дубулға” мусобақаларининг 3 карра чемпиони фейсбукда.