Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети мана бир неча йиллардан бери халқаро ташкилотларнинг турли дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. Жорий йилда ҳам Ўзбекистон CLASS ва MAN академияси координатори, университет декани ўринбосари Мансур Султонов бошчилиги билан Германиядаги ҳамкор университетлар ва ташкилотлар кўмагида Германия академик алмашинув хизмати (DAAD) билан ҳамкорликда ташкил этилган "Study Trip 2017" грант лойиҳаси қўлга киритилди.

4 сентябрь куни университетнинг билимли ва иқтидорли, ҳар томонлама тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 11 нафар талабаcи "Study Trip 2017" лойиҳасида қатнашиш учун Франкфурт шаҳрига жўнаб кетишди. Мазкур лойиҳа доирасида талабалар дунёнинг энг йирик компаниялари ҳисобланмиш Германиянинг машҳур автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи заводлари ва корхоналари, музейлари ҳамда нуфузли университетларига ташриф буюриб, семинарлар ва кўргазмаларда иштирок этиш, ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўладилар.

Фото: Турин Политехника Университети
Фото: Турин Политехника Университети

Айни кунларда юртимиз талабалари ушбу грант лойиҳа дастури бўйича Германиядаги бир қатор корхоналар ва университетларга ташриф буюриб, маҳорат дарслари ва семинарларда иштирок этмоқдалар. Лойиҳа шу йилнинг 14 сентябрига қадар давом этади.

Фото: Турин Политехника Университети
Фото: Турин Политехника Университети
Фото: Турин Политехника Университети
Фото: Турин Политехника Университети