Тунис бош вазири Юсуф Шаҳид мамлакат вазирлар маҳкамасида катта кўламли ўзгартиришлар амалга оширди. 11 та вазирликда янги раҳбарлар пайдо бўлди. Бу ҳақда бош вазирнинг ОАВ учун баёнотида айтилган. 

Жумладан, мудофаа ва ички ишлар вазирликларида раҳбарлар алмашди. Мудофаа вазири этиб Абдулкарим аз-Зубайдий, ички ишлар вазири этиб эса Лутфи Иброҳим тайинланди.

Ҳукуматдаги ўзгаришлар Тунис президенти Бажи Каид ас-Сабсий билан келишилгандан кейин амалга оширилган.