Туркия Суриянинг Идлиб шаҳрида янги ҳарбий амалиёт ўтказишга киришади. Амалиёт шу йил сентябрь ойида бошланади, деб хабар қилмоқда Туркия ОАВга асосланган ҳолда Trend.az. 

Хабарларга кўра, Идлибдаги амалиётлар Озод Сурия армияси бўлинмалари билан биргаликда ўтказилади. 

Аввалроқ, Туркия президенти маъмурияти Trend’га маълум қилишича, Анқара ўз чегаралари яқинида пайдо бўладиган ҳар қандай таҳдидга жавоб беришга тайёр. 

Айни вақтда Сурия билан Туркия чегараларида 24 минг турк ҳарбийлари сафарбар этилган.
 
ОАВ хабарларига кўра, Туркия Суриянинг Тел-Абя, Африн, Тел-Рифат ва Манбиж туманларида амалиётларни бошлаши мумкин. 

Қайд этиш жоизки, Туркия президенти Эрдўған мамлакат қуролликучлари Сурия шимолидаги ҳарбий амалиётлари ҳудудини кенгайтириш ниятида эканини айтган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Туркия 21 июндан Сурия чегараси томон жанговар техникаларни келтирмоқда. 

Туркия армияси 2016 йил 24 августидан ИШИД жангариларига қарши "Фрот қалқони" амалиётини бошлаган эди. Армия Сурия мухолифати кўмагида Жараблус ва Ал Боб шаҳарларини ўз назоратига олди.