Украина давлат қарзи 31 июлга келиб 76 млрд доллардан ошиб кетди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги маълумотларида айтилади.

2016 йилнинг декабридан давлат қарзи тахминан 6 млрд долларга ошган. 2014 йилги ҳодисаларга қадар, 2013 йилнинг декабрида Украина давлат қарзи 73,16 млрд долларни ташкил этганди. 

Ҳозирги вақтда давлат қарзининг умумий миқдоридаги 37,44 млрд доллар тўғридан-тўғри ташқи қарз ҳиссасига тўғри келса, 26,6 млрд доллар ички қарздорликка алоқадор – қимматли қоғозлар бўйича мажбуриятлар ва молиявий ташкилотлар олдидаги қарз. Давлат томонидан кафолатланган қарз миқдори 12,02 млрд долларни ташкил этади.