Бугундан бошлаб тижорат банкларидаги валюта айирбошлаш шохобчалари тажриба тариқасида кечки соат 22.00 гача ишлаш режимига ўтишди. 

Шундай қилиб, тижорат банклари биноларида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчалари иш режими эрталаб соат 9:00 дан 22:00 гача (тушликсиз), меҳмонхона, аэропорт ва вокзаллардаги шохобчалар эса 24 соат узлуксиз ва дам олиш кунисиз фаолият кўрсатадиган бўлди.