Евроиттифоқ суди Венгрия ва Словакияга рад жавобини берди. Улар қочқинларни жойлаштириш учун мажбурий квоталарни бекор қилишни талаб этиб даъво аризаси билан чиқишганди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Суд даъволарни рад этди», - дея маълум қилишган суд инстанцияси матбуот хизматидан.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Европа қочқинлар муаммоси бўйича «уй вазифаси»ни бажара олмагани ҳақида айтиб ўтганди.