АҚШ Демократик ва Республика партияларидан бўлган қонун чиқарувчилар президент Дональд Трампга Жанубий Корея билан савдо келишувини бекор қилмаслик ҳақида мурожаат билан чиқишди. Уларнинг маълум қилишича, келишув мамлакат саноатининг муҳим соҳалари учун «ҳаётий аҳамиятга» эга. Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзмоқда.

«Жанубий Корея асосий иқтисодий шериклардан бири, бизнинг еттинчи энг йирик экспорт бозоримиз ва Америка ишлаб чиқарувчилари, хизматлар етказиб берувчилари, фермерлар ҳамда ранчолари учун ҳаётий аҳамиятга эга мижоз саналади», - дея таъкидлаб ўтишди қонун чиқарувчилар президентга қўшма баёнотда.

Оқ уй амалдорлари сўзларига кўра, Трамп келишув ҳақида ҳозирча якуний қарорни қабул қилмаган.

Нашрнинг мол гўшти экспорти Миллий ассоциацияси маълумотларига таяниб хабар беришича, Жанубий Корея Америка мол гўшти учун Япониядан сўнг иккинчи энг йирик экспорт бозори ҳисобланади.

Аввалроқ Трамп АҚШга 4 трлн долларни қандай қайтариш мумкинлигини айтганди.