Испания вакиллари Рафаэль Надаль ва Гарбинья Мугуруса аёллар ҳамда эркаклар ўртасидаги теннис рейтингларида етакчига айланади, деб хабар берилди профессионал теннисчилар Ассоциациясининг твиттердаги расмий саҳифасида.

Надаль ATP рейтингидаги биринчи ўринни ўз қўлида сақлаб қолади. Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган АҚШ Очиқ чемпионатида жаҳоннинг биринчи ракеткаси Аргентина вакили Хуан Мартин Дель Потро билан ярим финалда тўқнаш келади.

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) рейтингида эса Испания вакиласи Мугуруса етакчига айланади. Спортчи US Open’да ўз иштирокини тўртинчи босқичда якунлади.

2003 йилдан бери илк бор ATP ва WTA рейтингларини бир давлатдан бўлган теннисчилар бошқаради. 14 йил аввал америкаликлар Андре Агасси ва Серена Уильямс етакчига айланганди.

Аввалроқ US Open’да сенсация юз бергани хабар қилинганди.