Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига - ШНҚ 2.08.01-05 “Турар жой бинолари”га ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Турар жой биноларида 9 қаватгача (9-қават ҳам) газсимон ёнилғида ишлайдиган иситиш қозонлари ўрнатишга рухсат берилди. Илгари бунга фақат 5 қаватгача йўл қўйиларди. Илгаригидек, қаттиқ ёнилғида ишлайдиган иситиш қозонлари 2 қаватгача (2-қават ҳам) биноларда рухсат берилади.

Бундан ташқари, ётоқхоналарда нафақат пишириш учун электр плиталар, балки қаттиқ ёнилғида ишлайдиган плиталар 2 қаватгача (2-қават ҳам) биноларда, шунингдек газ плиталари (10 қаватгача, 10-қават ҳам) ўрнатишга рухсат берилди.