Pixel ва Nexus серияли смартфонларнинг эгалари операцион тизим (ОТ)ни Android 8.0 Oreo'гача янгилаш имконига эга бўлишди. Маълум бўлишича, тизим ҳатто Wi-Fi ёқилганда мобил интернет трафигини "ўғирлар" экан. Бу ҳақида кўплаб ОАВ қаторида "Версия" ахборот агентлиги хабардор қилди. 

Мазкур ОТда ишловчи қурилмалар эгалари смартфон ҳатто симсиз Wi-Fi'га уланганда ҳам, фойдаланилган мобил трафиклар сони ошиб бораётганидан шикоят қилишган. Табиийки, бундай ҳолатда фойдаланмаган нарса учун пул тўлашга тўғри келади. 

Манбага кўра, 2-3 кун ичида тахминан 1 Гб трафик ишлатилган ҳисобланиши мумкин. Мазкур муаммонинг ягона ечими - симсиз Wi-Fi бор жойларда созламалардан мобил интернетни ўчириш.