Янги Зеландияда шакли бўйича ўзгасайёраликлар кемасини эслатувчи антиқа уй сотувга қўйилди. Оқ рангдаги уй тухумсимон шаклда бўлиб, бутун периметри бўйича овал шаклдаги ойналарга эга.

Бино 1960-1970-йилларда таниқли финляндиялик архитектор Матти Сууронен томондан яратилган Futuro сериясига тегишли. Ўша вақтда шундай уйлардан 100 га яқин қурилган.

Уйнинг амалдаги эгаси Хуанита Клируотер уйга жуда кам келиши сабаб унга эгалик қилишни худбинлик деб ҳисоблашини айтган. Аёл Жанубий оролдаги Уоррингтон қишлоғида жойлашган бу уйни “Узуклар ҳукмдори” фильмлари продюсери Грант Мэйжордан сотиб олган. Уй эгаси уни келажак архитектурасини тушунадиган ва бутун умр шундай уйни орзу қилган кишига 300 минг долларга сотмоқчи.

Таъкидланишича, бино пластикдан қурилган. Уйнинг ичида битта ётоқхона ва битта ваннахона бор, холос.