2018 йилда ёзги трансферлар даричаси Англия Премьер Лигаси клублари учун эртароқ якунланадиган бўлди. Бу ҳақида BBC хабар тарқатмоқда.

Маълумотга кўра, бундан кейин АПЛда трансфер даричаси янги мавсум бошланмасдан олдин ниҳоясига етади. 

Англия Премьер Лигасида иштирок этувчи клубларнинг кўп қисми бу ўзгариш учун овоз берган. 

Демак, келаси ёзда АПЛ клублари 1-тур ўйинидан олдинги пайшанба кунигача футболчиларни сотиб олишлари мумкин. Одатда, шу пайтгача, Англия клублари учун трансфер даричаси 31 август куни ниҳоясига етар эди. 

Албатта, бошқа лигаларда трансферлар августнинг охиригача давом этиши туфайли, инглиз клублари ўз футболчиларини бошқа лигалардаги клубларга сотишларида ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди.

Трансферларни мавсум бошлангунча ниҳоясига етказиш кераклиги ҳақида бир неча йилдан буён Арсен Венгер, Жозе Моуриньо каби мураббийлар ва бир қатор мутахассислар айтиб келишаётган эди.